Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасаларида жорий этилган карантин 25 майгача узайтирилди

Самарқанд шаҳрида инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи ошиб бораётгани сабабли таълим муассасаларида 14 кунлик янги карантин даври жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: интерфакс

«Самарқанд шаҳар ҳудудида инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи бир неча баробар ошиб бораётгани ва унинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида комиссиянинг навбатдаги қарори тасдиқланди. Унга кўра, 14 кунлик янги карантин даври жорий этилди, яъни 10 майдан 25 майга қадар шаҳардаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида дарс жараёнлари онлайн шаклда давом этади.

Самарқанд шаҳри фуқаролари ва меҳмонларидан карантин талабларига риоя этишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида барча мактаб ва боғчалар карантинга ёпилади деб хабар берган эдик.

Янгиликлар