Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 18-20 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 18 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, 19 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +0…+5 даража, 19 декабрда кечаси -5…-10 даража, кундузи +0…+5 даража, 20 декабрда кечаси -3…-8 даража, кундузи +0…+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -3…+2 даража, кундузи +7…+12 даража, 19 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +3…+8 даража, 20 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +3…+8 даража, Навоий вилояти шимолида 18 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +0…+5 даража, 19 декабрда кечаси -5…-10 даража, кундузи +0…+5 даража, 20 декабрда кечаси -3…-8 даража, кундузи +0…+5 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +5…+10 даража, 19-20 декабрда кечаси -2…+3 даража, кундузи +2…+7 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…+2 даража, кундузи 18 декабрда +10…+15 даража, 19 декабрда +8…+13 даража, 20 декабрда +5…+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0…-5 даража, кундузи -2…+3 даража, 19 декабрда кечаси -5…-10 даража, кундузи -3…-8 даража, 20 декабрда кечаси -3…-8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -3…-8 даража, кундузи +0…+5 даража, 19 декабрда кечаси -2…+3 даража, кундузи +0…+5 даража, 20 декабрда кечаси ва кундузи -2…+3 даража бўлади.