Ўзбекистонда 15 июнь куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда кунлик касалланишлар 350 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 463 (+350) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 16 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 36 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 41 нафари Тошкент вилоятида,
  • 173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 13 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 20 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 17 нафар,
  • Хоразм вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 169 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100328 (+342) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 424 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар