Сирдарёда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Хабарга кўра, фуқаро М.Қ. харидор Ф.га 150 дона кучли таъсир қилувчи Тропикамид дори воситасини 12 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, М.Қ.га дори воситаларини етказиб берувчи шериги А.Х. 600 дона Тропикамид дори воситасини 30 миллион сўмга ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:





