Шавкат Мирзиёев Туркия делегацияси билан учрашув ўтказди

16 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди ва олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистон Президентига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Қайд этилишича, минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришиш ва унинг иқтисодиётини тиклаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим экани таъкидланди.

Янгиликлар