Минимал зарар. Тошкентда чекувчилар учун хавфни камайтириш муҳокама қилинди
7 декабр куни Ўзбекистонда «Тамакисоз» уюшмаси томонидан ташкил етилган «Тамаки истеъмолидан зарарни камайтиришнинг замонавий тенденсиялари: илмий тадқиқотлар ва жаҳон тажрибаси» номи остидаги конференсия бўлиб ўтди. Тадбир тамаки маҳсулотларини тутунсиз муқобилларга ўтиш орқали унинг зарарини камайтириш бўйича далилларга асосланган ёндашувларни муҳокама қилиш майдонига айланди.
Конференсияда Ўзбекистон Республикасида носвой ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳолати, шунингдек, носвайнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида маърузалар тақдим етилди. Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси, Италия, AҚШ ва Швеция експертлари, олимлар, давлат ва бизнес вакиллари иштирок етди.
Тиббиёт ҳамжамияти ва турли мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, чекиш инсониятнинг енг катта муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили саккиз миллион киши чекиш оқибатлари туфайли вафот етади. Уларнинг йетти миллиондан ортиғи олдин ва ҳазирда фаол тамаки истеъмолчилардир.
Чекувчилар сони аста-секин пасаймоқда: 2000 йилда 1,4 миллиард кишини ташкил қилган бўлса, 2022 йилда еса бу кўрсатгич 1,3 миллиард киши бўлган.
Никотиннинг танага таъсирини зарарсизлантириш ва чекувчилар сонини камайтиришга еришиш мумкин. Чекувчиларни камроқ зарарли алтернативаларга ўтказиш орқали тамаки зарарини камайтириш концепцияси жуда долзарбдир. Ҳозирги вақтда кўплаб мамлакатлар ушбу ёндашувни қўлламоқда. Кўплаб мамлакатларда аллақачон қабул қилинган, улар орасида AҚШ, Буюк Британия, янги Зеландияни кўрсатиш мумкин.
Рикардо Полоса, Катания Университети клиник ва експериментал тиббиёт кафедраси профессори, зарарни камайтириш бўйича илғор марказининг асосчиси (Италия):
«Яқин вақтгача сигаретага алтернатива йўқ еди, аммо ҳозирда чекиш билан боғлиқ хавфларни камайтиришга имкон берадиган технологиялар мавжуд — бу тутунсиз маҳсулотлар. Уларда қатрон (смола)лар ва бошқа 8000 та кимёвий моддалар мавжуд емас. Вақт ўтиши билан уларни истеъмол қилиш чекиш билан боғлиқ ҳар қандай касалликларни камайтиради. Зарарни камайтиришнинг бундай кўриниши орқали биз чекишни ташлашни истамайдиган ёки ушбу одатини тарк ета олмайдиганларга таклиф қилишимиз мумкин.»
Конференсия давомида тиббиёт фанлари доктори, профессор Aлишер Шарипов мамлакатимизда машҳур бўлган носвой бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари баён етилган маърузани тақдим етди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда носвой истеъмолчилари сони чекувчилар сонига деярли тенг еканлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, носвойдаги мишяк, хром, темир каби моддаларнинг таркиби рухсат етилган даражаларни бир неча баравар оширади, бу еса ўз навбатида соғлиқ учун хавфлидир. Ўзбекистонда носвой ишлаб чиқариш, айланмаси ва сотилишини ҳар томонлама тартибга солиш бўйича таклифлар билдирилди.
Оғиз орқали истеъмол қилиш учун мўлжалланган тамаки ва никотин таркибида бўлган маҳсулотларнинг айланмасини тартибга солишга ёндашувлар нуқтаи назаридан Швеция тажрибаси айниқса диққатга сазовордир. Ушбу мамлакат чекиш даражаси бўйича Йевропада енг паст кўрсатгични егаллаб турибди. Aммо шу билан бирга, муқобил тамаки ва никотиндан таркиб топган маҳсулотларнинг истеъмол қилиш даражаси енг юқори кўрсаткичлардан бири деб ҳисобланади. Шу билан бирга, Швецияда ўпка саратонидан вафот етувчилар сони Йевропа бўйича енг кам бўлиб, бу тўғридан-тўғри сигарета чекувчиларнинг муқобил тамаки ва никотин истеъмолчиларига нисбатан камроқ зарарли алтернативаларга нисбати билан боғлиқдир.
Тим Ендрюс, Толос жамғармасининг истеъмолчилар бўйича директори (AҚШ):
«Биз бу борада давлат халққа ён босиётган мамлакатларда чекиш даражасининг пасайишини кўрмоқдамиз. Никотинни йетказиб беришнинг турли хил усуллари ва турли одамларга ишлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунинг учун давлат барча мумкин бўлган муқобил маҳсулотларни тасдиқлаши муҳимдир. Тақиқ қилингани билан маҳсулотлар йўқолмайди, аммо иқтисодиётга зарба берилади вас ҳу билан бирга ноқонуний бозорга ҳам йўл очиб берилади».
Конференсияда тамаки зарарини камайтириш учун инновацион ёндашувларни излаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Маърузачилар ва иштирокчилар томонидан Ўзбекистондаги давлат органларининг тутунсиз тамаки ва никотин ўз ичига олган маҳсулотларни илғор жаҳон тажрибаси асосида тартибга солиш борасидаги ёндашувларини такомиллаштириш бўйича тезислар ва таклифлар билдирилди. Тутунсиз тамаки ва никотинли маҳсулотлар (никотинли пеклар ва суюқликлар) тамаки чекишдан инсонлар саломатлигига зарар йетказишини камайтириш тўғрисида хулосалар чиқарилди.