Абдурашид Жўрабоев МТРКга раис бўлди
Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари сифатида ишлаб келган.
Шунингдек, Жўрабоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.