Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz хабар қилди.

Фото: Газета.уз

Маълум бўлишича, тайинловга қадар Нажмиддинхўжа Шарипов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Қайд этилишича, 2003 йилдан бери у Давлат рақобат қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2018 йилларда у Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

Янгиликлар