Бош прокуратура «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» лойиҳаларига ажратилган маблағларни тизимли назорат қилиниши ҳақида маълумот берди

24 март куни Бош прокуратурада «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар ижросини ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, президентнинг 2 апрелда  «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора — тадбирлар тўғрисида» Қарори қабул қилинган.

Қайд этилишича, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар доирасида 206 та туман ва шаҳарларнинг 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 21 триллион сўм маблағ ажратилмоқда.

Шунингдек, ажратилаётган пул маблағларини манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон -торожликларни олдини олиш мақсадида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди ҳамда ҳар бир объектга қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кунлик ўрганиш учун прокуратура ва департамент ходимлари бириктирилди.

Таъкидланишича, ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва назорат қилиш учун ҳар бир вилоятга Бош прокуратура бошқарма бошлиқлари жалб этилди.

Ҳозирда қурилишнинг барча босқичларини онлайн кузатиб бориш мақсадида Бош прокуратурада дастурлар ижроси юзасидан онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон дастурий таъминот яратилмоқда.

Янгиликлар