Тошкентда ковид-марказлари қайта очилмоқда
Жаҳонгир Ортиқхўжаев марказларни душанба кунига қадар тўлиқ очишни топширди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: uznews
Хабарга кўра, Тошкентдаги «Ёшлик» ва «Универсал» спорт мажмуалари ҳамда «Ўзекспомарказ»да жойлашган коронавирус марказлари қайтадан йўлга қўйилмоқда.
Қайд этилишича, марказ 504 койка-ўрин, 60 та койка-ўринли жонлантириш бўлимини ўз ичига олади.
Таъкидланишича, жами 2 000 нафар бемор учун жойлар захираси шакллантирилиши керак.





