Тошкентда «Spark» уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди
10 май куни тахминан соат 11:30 да Янгиҳаёт тумани Меҳригиё кўчасида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: iibb.uz
Хабарга кўра, Муқаддам 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131 моддаси 1 қисмига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган фуқаро А.А. «Spark» автомобилини бошқариб йўл тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда Б.Р.ни уриб юборган.
Қайд этилишича, пиёда олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.





