Самарқандда «Cobalt» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Хабарга кўра, 18 май куни соат 03:10 ларда туманнинг Зарафшон МФЙ Ўртабўз қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1079-километрида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, 33 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган «Cobalt» йўлнинг тақиқланган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи фуқаро оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.





