Самарқандда «Газель» жарликка тушиб кетди

Ҳайдовчи автомашинани қўл тормозига қўйиб, сувга тушган вақтида, автомашина ҳаракатланиб, жарликка тушиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Хабарга кўра, 2 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1031-км.да ҳаракатланиб келаётган «Газель» русумли автомашинанинг радиатор суви қайнаб, тик баландликда тўхтаган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида автомашинага моддий зарар етган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Аввалроқ, Сирдарёда «Lacetti»га ўрнатилган газ баллони портлади деб хабар берган эдик.

Янгиликлар