Ўзбекистонда аэропортлар реконструкция қилинади

«Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Маълум бўлишича, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилинади.

Таъкидланишича, бунда тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар божхона божидан;
  • транспортлар ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;
  • хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
  • аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Янгиликлар