Сурхондарёда фуқарони 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди

Ўқитувчи 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, Қизириқ туманидаги умумий ўрта-таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Д. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар