Пойтахт туманларининг бирида қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Сергели туманида вақтинча транспорт ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Хабарга кўра, 26 май куни соат 18.00 дан 22.00гача Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида «Сергели ёшларни севади» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Қайд этилишича, вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.





