Жиззах ва Навоийда кучли шамол оқибатида уйлар томи учиб кетди — фото

Республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18-23 м/с тезликда кучли шамол эсди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Фото: ФВВ

Хабарга кўра, кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги томёпмаси қулаб тушган.

Қайд этилишича, шу уй олдида бўлган «Laceti» ва «Cobalt» русумли автомобилларга техник зарар етган. Бундан ташқари Навоий вилояти Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ, Дўстлик МФЙ ва Айтим МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай холатлар кузатилган.

Фото: ФВВ

Таъкидланишича, жабрланганлар йўқ.

Ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда.

Фото: ФВВ

Янгиликлар