«Ипак ва зираворлар» фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди — фото
Фестивалга 500 га яқин дипломатик корпус вакиллари ташриф буюришди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
«Ипак ва зираворлар» фестивалининг ёпилиш маросимининг бадиий қисмида 7000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва чет эллик меҳмонлар йиғилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Шунингдек, турли мусобақа ва бошқа ўйинлар катта очиқ майдонларда ўтказилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Шу билан бирга, фестиваль давомида Ўзбекистон тарихи, маданияти ва анъаналарини сақлашга бағишланган турли анжуманлар ҳам ўтказилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
«Ипак ва зираворлар» фестивалининг ёпилиш маросими Аркнинг қалъасида катта гала-концерт сифатида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ўзбек халқ мусиқасининг дурдонаси мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишлар ташкил этилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Таъкидланишича, маросим давомида энг яхши мақом ижрочиси, энг яхши фольклор жамоаси, энг яхши ҳунарманд ҳамда энг яхши ёш ҳунарманд танлови ғолиблари эълон қилинди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати





