Тошкентнинг икки тумани ҳудудида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг айрим туманларида 13 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 13 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани— «Гулбоғ» ва «Ийик ота» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Чилонзор тумани— «Навбаҳор» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Янгиликлар