Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарорига мувофиқ Вахобжон Туражанович Ражапов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати 

Хабарга кўра, шу кунга қадар Вахобжон Ражапов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.

Шу билан бирга Вахобжон Ражапов Наманган вилояти халқ таълими тизимида турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ташхис маркази раҳбари, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Янгиликлар