Ўзбекистон «Сиёсатдаги аёллар» рейтингида Германия ва АҚШдан ўтиб кетди
Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақда Парламентлараро иттифоқ веб-сайтига асосланиб, Qalampir хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг 2021 йилги «Сиёсатдаги аёллар» жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллади.
Шунингдек, инфографикада аёлларнинг турли мамлакатлар парламенти ва ҳукуматидаги вакиллиги ҳақида маълумотберилган. Унга кўра, Ўзбекистон бу борада 130 дан ортиқ давлатлар, шу жумладан, Германия, АҚШ, Канада, Австралия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирган.





