Фарғонада «Damas» трактор билан тўқнашди

Тўқнашув оқибатида йўловчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Хабарга кўра, 19 май куни фуқаро Х.А. «Damas» русумли  автомашинасини Катта Қўштепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган А.А. бошқарувидаги «Т-28» русумли трактори билан тўқнашиб кетиши оқибатида, «Damas» автомашинаси йўловчиси Б.У тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар