Тошкент вилоятида иккита енгил ва битта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудидан ўтган йўлда 24 март куни соат 16:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Onix, Spark ва юк автомобиллари тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Onix ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда туман ИИБ ЙҲХХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.