Қирғизистон мадҳияси қайта ёзилди
Қирғизистонда парламент спикери Нурланбек Шакиев мамлакат мадҳияси қайта ёзилишини маълум қилди. Бу ҳақида«24.kg» нашри хабар берди.
Парламент спикери Нурланбек Шакиев Қорақирғиз автоном вилоятининг 100 йиллиги ва давлат арбоби Иманали Айдарбековнинг 140 йиллигига бағишланган тадбирда Қирғизистон мадҳиясини қайта ёзилишини маълум қилди.
Биз ҳозирги мадҳияни Совет Иттифоқидан биринчи чиққанимизда қабул қилганмиз. Энди биз оёққа турган, тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳияни ўзгартиришга мажбурмиз. Шундай бўлиши керакки, ҳамма қўшиқ айтсин, — дейди Нурланбек Шакиев.
Қирғизистон Республикасининг давлат мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Қирғизистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Дастлаб у уч байт ва хордан иборат бўлган, бироқ Жогорку Кенешнинг 2012 йил 27 декабрдаги қарори билан иккинчи байт чиқариб ташланган.