Андижонда Nexia ҳайдовчиси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди

25 сентябрь куни Андижон шаҳрида Nexia ва пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот ҳизмати хабар берди.

Ҳодиса 25 сентябрь куни соат 15:35 ларда Боғишамол МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 342 км.да содир бўлган.

Хусусан, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг Nexia-2 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини уриб юборган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб шифохонасига мурожаат қилган, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон