Машҳур қизиқчи Дилшодбек Мусабеков вафот этди
Бугун, 13 февраль куни «Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Бу ҳақда қизиқчи Отабек Мирзахолов ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълумот учун, Дилшодбек Мусабеков 1975 йил 13 июлда Андижон вилоятида туғилиб, «Қувноқлар ва зукколар» танлови орқали танилган. Бундан ташқари у «Шуҳрат» медали эгаси ҳисобланади.
Шунингдек, қизиқчи, «Али, Вали, Ғани ёҳуд Насиба», «Бекорчилар макони», «Яна бошланди», «Қизалоғим», каъби қатор фильмларда роль ижро этган.





