Болгарияда ўзбекистонлик талаба бир қизни қутқармоқчи бўлиб чўкиб кетди
Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик талаба чўкиб кетди. Йигит сувга бир қизни қутқариш учун тушган, деб хабар беради Kun.uz
Ҳодиса 7 август куни содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йигит чўкаётган қизни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. Аммо кучли тўлқинлар туфайли у катта тошларга урилиб, танаси тошлар орасида қолиб кетган.
Уни ўзимиз қидирдик. Кўп соатлардан кейингина жасад топилди. Бунга тўлқинларнинг жуда кучлилиги ва тошларнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлди, — дейди марҳумнинг танишларидан бири.
Хабарга кўра, Болгарияда элчихона йўқлиги сабабли талабалар ёрдам сўраб Ўзбекистон расмийлари ва дипломатларига мурожаат қилган. Шундан сўнг, масала Ташқи ишлар вазирлигига юборилган.