Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди, прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Сурхондарё вилоятида 13 ёшли қиз чўкиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 15 май куни «Афросиёб» маҳалласида яшаган вояга етмаган (26.11.2012 й.т.) Ф.М.нинг мурдаси «Тўпаланг» дарёси ичидан тан жароҳатларисиз топилган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида мархуманинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши, механик асфиксия натижасида вафот этганлиги, кўрсатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон