Ўзбекистонда 12 ва ундан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 100 нафардан ошди

Энди улар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 12 дан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Энди улар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар:

• ўқув ташкилотларида тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастурининг (назарий ва амалий) тўлиқ курси бўйича ўқишлари;

• назарий имтиҳонда 50 та саволдан 46 тасига тўғри жавоб беришлари лозим.

Ўзбекистон