Тошкент вилоятида ноқонуний диний таълим берган шахслар аниқланди

Тошкент вилоятида болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланганди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълумотларга кўра, Зангиота туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро 31 нафар болага, Тошкент туманида эса фуқаро 12 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим берган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан диний сабоқ берган шахслар ва болаларни қонуний таълимдан четда қолдирган ота-оналарга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилган.

 

Ўзбекистон