Андижон каналларининг бирига авария сабаб нефт окиб кетти

Булоқбоши тумани Раиш қишлоғидан ўтган каналда нефт оқиши кузатилди. Андижон вилояти экология бошқармаси ҳабарига кўра ҳолатга нефтни қайта ишлаш корхонасидаги авария сабаб бўлган.

Жорий йил 29 июл  куни ижтимоий тармоқларда Булоқбоши тумани Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефт оқаётганлиги  ҳақидаги ҳабарлар тарқала бошлади.

Воқеа тафсилотлари ўрганилганда «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ томонидан нефтни қайта ишлаш натижасида авария юз бергани аниқланган.

Ҳозирда холат тўлиқ бартараф этилиб, тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган, — дейилади хабарда.

Текшириш якуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилмоқда

Янгиликлар