Нукусдаги оилавий поликлиникага 2 минг доллар эвазига ишга киритишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Қайд этилишича, департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда З.К. ва Д.К. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2,5 минг долларни олган вақтларида ашёвий даллилар билан ушланган.

Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 минг доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар