Сурхондарёда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган 5 та кўп қаватли уй газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.

Қайд қилинишича, ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1,556 млрд сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Ушбу ноқонуний ҳаракат «М.Д.» МЧЖ томонидан содир этилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Коммунал