Қорақалпоғистондаги нефт базасида дизел ёнилғисида 8,2 миллиард сўмлик камомад аниқланди
«Тахиатош нефть базаси»да қиймати 8 миллиард 203 миллион сўмлик дизел ёнилғисида камомад аниқланди.
Маълум қилинишича, вазирлик ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан «Тахиатош нефт базаси» МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 миллиард 203 млн сўмлик) дизел ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.