Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 3 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Унга кўра, бугун, соат 14:00 ларда Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 23-уй қаршисида 45 ёшли А.П. бошқарувида бўлган KIA Seltos, 23 ёшли М.М. бошқарувидаги Gentra ва 39 ёшли Н.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда KIA Seltos русумли автомашина ағдарилиб кетган ва ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова.

Янгиликлар