Буюк Британия ва Япония муқобил маҳсулотлар ёрдамида чекиш даражасини пасайтиришда етакчилик қилмоқда
Никотин ва бошқа тутунсиз маҳсулотларни электрон етказиб бериш тизимлари, масалан, никотин пэклар, тамаки иситиш тизимлари (бундан буён ТИТ деб юритилади) ва вейплар ҳақида мунозаралар бир неча йиллардан бери фаол давом этмоқда. Турли мамлакатлар уларни оддий сигаретларга муқобил деб билишади, аммо улардан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавфлар ҳақида ҳам маълум ташвиш мавжуд.
Тутунсиз маҳсулотлар вояга етган чекувчилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган сигаретлардан халос бўлишга ёрдам бериш мақсадида яратилган. Масалан, Буюк Британия ушбу алтернативаларни сигарет истеъмолини камайтириш воситаси сифатида қатъиян қўллайди ва натижалар ўзини куттирмади – чекиш даражаси сезиларли даражада камайди.
Шунга ўхшаш ижобий ўзгаришларни Японияда ҳам кузатиш мумкин. Тамаки иситиш тизимларининг жорий этилиши Японияда чекувчилар сонининг камайишининг сабабларидан бири ҳисобланади.
Янги технологиялар билан боғлиқ легитим ташвишларга қарамай, чекишни ташламоқчи бўлган вояга етган чекувчилар учун потенциал камроқ зарарли алтернативалар потенциалини тан олиш муҳимдир. Буюк Британия ва Япония ўзларининг тажрибалари билан бу мумкин эканлигини намойиш этадилар ва шунга ўхшаш ёндашувларни кўриб чиқаётган бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкин.