Янгийўлда электр сими узилиб кетиши оқибатида аёл вафот этди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида 27 ноябрь куни бир аёл электр симидаги кучланиш натижасида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, янги ўтказилган электр энергияси сими узилиб кетган. Узилган электр сим бир аёлнинг устига тушган. Натижада 27 ноябрь куни аёл шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Фаҳриддин Нуралиев изоҳ берди.
«Ҳақиқатан ҳам шундай ҳодиса бўлган. Сим узилиб, унинг устига келиб тушганми ёки узилиб тушган симга тегиб кетганми, ҳозирча номаълум. У ерда ҳақиқатан ҳам кучланиш юз берган», — деди Фаҳриддин Нуралиев.