Ғалабали сентябрдан сўнг, октябрь ойидаги уй ўйинларида «Хумо» ХК нима кутмоқда?

Деярли бир ойлик танаффусдан сўнг Тошкентга катта хоккей қайтди. Хоккей ишқибозлари октябрь ойида бўлиб ўтадиган 4та ўйинда қатнашиш имконига эга бўлишади. «Ҳумо»нинг уй ўйинлари 23-24 ва 28-29 – октябрь кунлари «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади.

Жамоамиз ўн очкони қўлга киритган сафар сериясилан сўнг Тошекнтга қайтди, энди «Ҳумо» душанба ва сешанба кунлари «Актобе» клуби билан уй учрашувларини ўтказадилар. Учрашувларнинг бошланиш вақти 19:30.

Айни дамда қанотлилар 16 учрашувдан кейин 30 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқдалар. «Ҳумо» ҳам рақиб дарвозасига энг кўп шайба киритган, ҳам энг кам гол ўтказиб юборган жамоадир, шайбалар фарқи 60-13.

Лига бомбардирлари рўйхатини жамоа ҳужумчиси Вадим Кравченко бошқариб турибди, у 15 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Дарвозабон Дамир Шаймарданов эса жорий мавсумда 8 та «қуруқ» дарвозани қайд этди (бир дона ҳам гол ўтказиб юбормади). Аслида уларнинг сони 9 та, аммо учрашувларнинг бирида у бир неча дақиқага жамоанинг иккинчи дарвозабони билан алмаштирилгани сабабли, бу ўйин расмий статистикага киритилмаган.

Октябрь — Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши ойи бўлиб, 23, 24, 28 ва 29 — октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўйинлар кўкрак бези саратонига қарши курашга бағишланади ва чипталар сотувидан тушган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида ташкил этилган «Ишонч» хайрия жамғармасига йўналтирилади.

21-октябрь Ўзбекистонда Давлат тили куни сифатида нишонланиши муносабати билан эса 23 ва 24 -октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўйинлар миллий услубда, «Ўзбекона хоккей» шиори остида ўтказилади.

Ҳаммани кутамиз! Октябрь ойидаги ўйинлар учун чипталарни эса iTicket.uz сайти ёки iTicket.uz кассаларидан харид қилишингиз мумкин.

Янгиликлар