Бугун Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 9 нафар спортчи иштирок этади
Бугун, 2 август куни Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 9 нафар спортчи қатнашади, деб хабар беради «НОК» матбуот хизмати.

Иштирокчилар орасида енгил атлетикачилар – Сафина Саъдуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш). Шунингдек, Ўзбекистон шарафини камондан отиш бўйича Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторовалар ҳимоя қилишади. Алишер Юсупов эса дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасида иштирок этади.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик боксчиларнинг тўртта жанги режалаштирилган: Ситора Турдибекова (-57 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг), Хасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг) Олимпиадада ғолиблик учун жанг қилишади.






