Самарқанд ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Шунқор Худойбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Шунқор Худойбердиев 1971 йилда Паст Дарғом туманида туғилган. 1988-1993 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган.
У меҳнат фаолиятини 1993 йилда «Ўздеҳқонсаноатбанк» вилоят бошқармаси Паст Дарғом тумани филиали иқтисодчиси сифатида бошлаб, сўнг «Пахтабанк» вилоят бошқармаси Паст Дарғом тумани филиали мутахассиси, «Пахтабанк» вилоят бошқармаси Самарқанд шаҳар филиали бош иқтисодчиси, «Пахтабанк» Паст Дарғом тумани филиали бошқарувчиси, «Пахтабанк» вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.
Шунқор Худойбердиев 2006-2015 йилларда «Миллий банк»нинг вилоят бўлими бошқарувчиси, 2015-2016 йилларда Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.
2016-2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йилда Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Феруз Абилов 2020 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.