Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 7 ноябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
- Сергели тумани (11:00 дан 16:00 гача): «Бунёдодоб» ва «Янги Бунёдкор» МФЙ;
- Яккасарой тумани (11:00 дан 18:00 гача): «Й.Ражабий» МФЙ;
- Шайхонтоҳур тумани (11:00 дан 14:00 гача): Лабзак кўчаси.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.