Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш бўйича техник ишлар якунланди

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди.

«Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖ Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard’га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи «Капиталбанк» АТБ банкомати, шунингдек Humo’га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган «Халқ банки» АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан кейин, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади», дейилади Uzcard баёнотида.

Таъкидланишича, 2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Янгиликлар