Фарғонада тез ёрдам ва Миллий гвардия машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда тез ёрдам автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ҳайдовчиси бошқарувидаги автотранспорт воситаси Қувасой шаҳар Алишер Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган тез тиббий ёрдам бўлимининг Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида икки нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Янгиликлар