Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 21 ноябрь куни эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Амирқулмерган маҳалласида яшаган 51 ёшли фуқаро ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи хонадонининг ётоқхонасида вафот этган. Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосасида уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Янгиликлар