Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди ҳаракатланади
Ўзбекистон темир йўллари компанияси Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қўшимча рейс 2025-йил 6-мартдан бошлаб амалга оширилади. Поезд Самарқанддан соат 12:30 да жўнаб, Тошкентга 14:38 да етиб боради.
Қайд этилишича, «Афросиёб» электропоезди қатнови Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан йўлга қўйилмоқда.
Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрел кунлари амалга оширилади.
Қатнов жадвали қуйидагича:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
— Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
— Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.