Андижонда контрабанда йўли билан наркотик моддани Қирғизистондан олиб келганлар ушланди

Андижон вилояти Бўстон туманида, қўшни давлатдан контрабанда орқали олиб келинган наркотик моддалар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, «Андижон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда тўхтатилиб текширилганда, уни бошқариб келаётган андижонлик шахсга тегишли 2 кг 994 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланади.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги ҳисобланган, яни бир фуқаро ҳам қўлга олинади.

Аниқланишича, мазкур шахслар гиёҳвандлик воситасини Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан 23 минг АҚШ долларига сотиб олиб, контрабанда йўли билан мамлакатга келтирилган ва Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлишган.

Ҳозирда оғуфурушларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон