Қозоғистонда 40 га яқин автомобиль тўқнашди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти Остона—Шучинский трассада ноқулай об-ҳаво туфайли 40 га яқин автомобиль тўқнашди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Вилоят ИИБга кўра, ҳодиса соат 13:30 ларда Биржансал туманининг Кўгам ва Қаратал қишлоғи ўртасида юз берган. Об-ҳаво шароити ёмонлашгани (бўрон, кўриш чеклангани) сабабли 40 га яқин автомашина тўқнашган. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Воқеа жойида полиция ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда. Автомобилларни эвакуация қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.