Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққизта бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистон ҳудудида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган тўққизта бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Дипломатлар 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ватанига қайтишлари учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирдилар.

Хабарда айтилишича, Бош консуллик ходимлари вояга етмаганларни Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси вакилларига ватанларига қайтариш, тегишли тартиб-қоидаларни бажариш ва яқин қариндошларига топшириш учун ўтказишди.

Ўзбекистон