Ҳиндистонда кучли тошқинлар сабаб камида 50 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши жароҳатланди ва касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда The Indian Express хабар беради.
Ёғингарчилик Жамму ва Кашмирнинг Киштвар туманидаги қишлоқларда юз бериб, 50 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Чосити қишлоғидан Мачале Мата ибодатхонасига йўл олган зиёрaчилар бўлган.
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди қутқарув ишлари олиб борилаётгани ва ҳодиса жойига табиий офатларга қарши курашиш миллий кучлари ҳамда Ҳиндистон армиясининг бўлинмалари етиб келганини маълум қилган.
Менинг фикрим ва дуоларим Киштвар, Жамму ва Кашмирдаги ёмғир ва сув тошқинидан жабр кўрганлар билан бирга. Вазият диққат билан ўрганилмоқда. Қутқарув операциялари давом этмоқда. Муҳтожларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, — деди Ҳиндистон бош вазири.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ёмғир бошланганда сув сатҳи кескин кўтарилган ва бир неча сония ичида одамларни сел ювиб кетган.