Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Термиз 219 туп дарахт ноқонуний тарзда кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Миллий гвардия ўтказган ўрганиш натижаларида маълум қилинди.
Аниқланишича, ушбу кўп қаватли уй қурилиши учун ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини дастлаб «Гигант Тош Қурилиш» МЧЖ, кейинчалик эса Developments Rest МЧЖ олиб борган. 2025 йил март ойида ҳудуддаги 356 туп дарахт расмий хатловдан ўтказилиб, уларни кўчириб ўтказиш режалаштирилган бўлган. Бироқ, Экология бошқармаси мавсум мос эмаслигини билдирган ҳолда рухсат бермаган.
Шунга қарамай, июнь ойида вилоят экология бошқармасининг розилигисиз ва белгиланган тартибларга риоя қилинмасдан элдор қарағайи, вергин арчаси, шарқ биотаси ва бошқа навлардаги 219 туп дарахт кесиб ташланган. Бу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда 2021 йилда эълон қилинган президент фармони талаблари бузилган.
Ноқонуний кесилган дарахтлар туфайли катта миқдорда экологик ва иқтисодий зарар етказилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича барча материаллар вилоят прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун топширилган.